Байрамингиз муборак азаз аёллар!!!
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ
1. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:– давлат стандартларига мувофиқ бепул умумий таълим олиш;– ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;– таълим муассасасини бошқаришда қатнашиш;
– турли хил илмий фаолият билан шуғулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;– ўқув шаклини мустақил танлаш;– қўшимча (факультатив) таълим олиш хизматидан фойдаланиш;2. Мактаб ўқувчилари:– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, миллий ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш, республиканинг муносиб фуқароси бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Герби, Байроғи ва Мадҳиясини билиш ва ҳурмат қилиш, улар билан боғлиқ бўлган маросимларни адо этиш;– таълим муассасаларининг устави ва ички тартиби қоидаларини сўзсиз бажаришлари;– Давлат таълим стандартлари ҳажмида умумий таълим олиш учун интилишлари;– мактабга дарс жадвали асосида ўз вақтида келиши, барча дарсларда иштирок этиши, сабабсиз дарс қолдирмасликлари;– ўқув жараёни учун керак бўлган барча жиҳозларни, кундалик дафтари, дарслик, ўқув қўлланмалари, дафтарларини тўлиқ олиб келишлари; – мактабда кийиниш маданиятига қўйилган талабларга риоя килишлари, яъни:ўғил болалар :– тўқ ранг шим , оч рангдаги сидирға кўйлак , тўқ рангдаги костюм – бежирим тоза ва дазмолланган бўлиши ҳамда мавсумга қараб пойавзал кийилади. Ўзини тартибга келтирган, сочи калта олинган ва мактаб биносининг ичида бош кийимсиз бўлиши лозим.қиз болалар : – тиззадан юқори бўлмаган тўқ рангдаги костюм, сипо , бежирим, ўта тор ёки кенг бўлмаган, ортиқча безаклардан ҳоли ва ранг – баранг бўлмаган , тоза ҳамда дазмолланган тўқ рангли юбка ва оч рангли сидирға кофта бўлиши лозим. Сочлар турмакланган ёки тартибли шаклда текис олинган, пардоз – андозсиз ва тақинчоқлар тақмасликлари ҳамда мактаб биносининг ичкарисида бош кийимсиз бўлишлари ; – ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришлари;– ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириб ва мустаҳкамлаб боришлари ҳамда умумлаштириш савияларини юксалтиришлари;– мактаб ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик кўрсатишлари; – мактаб ва жамоат мулкини авайлаб асрашлариталаб этилади. 4.3. Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги мураккаб вазиятларни ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мактабда адолат комиссияси тузилади. Унда ота-оналар томонидан ёзма ёки оғзаки ҳолда берилган аризалар амалдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисда”ги Қонунига кўра кўриб чиқилади ва ҳал этилади.4.4. Жамоат тартиб қоидаларини бузган, мактаб жиҳозларини ва мулкини ишдан чиқарган, тизимли равишда ўқитувчилар ва мактаб раҳбариятининг шахсиятига тегадиган хатти-ҳаракатлар содир этадиган ўқувчига нисбатан маҳалий ҳокимлик қошидаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссияси билан келишган ҳолда тегишли чоралар қўлланилади. 4.5. Айрим фанлар бўйича чуқурлаштирилган таълим бериш синфларида ўқиб мунтазам равишда қониқарсиз баҳоларни олаётган ўқувчилар оддий умумий таълим синфларига ўтказилиши мумкин.4.6. Мактабда амалдаги қонунчиликка асосан ўқувчилар уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга.